Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наврўз шукуҳи
1273
Баҳорий янгиланиш ва яшариш кайфиятини олиб келган қадимий ва миллий байрамларимиздан бири “Наврўз” айёмидир. Ушбу миллий байрамимиз асрлар давомида сайқалланиб, ўлкамизга баҳор тароватини бахш этиш билан бирга, ҳаётсеварлик, саховатпешалик, эл-юрт бирлиги, аҳиллик, мўл ҳосил ва қут-барака нишонаси сифатида ҳам тараннум этилади.

Айни кунларда Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ҳам байрам шукуҳи. Барчанинг кўзида қувонч, тилида шукроналик, қалбида эса эзгулик жўш урмоқда.

Байрам кунлари бошқармада хизмат қилаётган аёл ходимлар ўртасида Наврўз миллий таомлари тайёрланди. Шахмат, стол тенниси бўйича спорт тадбирлари ташкил этилди. Ғолиб ва совриндорлар эса муносиб тақдирланди.

Ўтказилаётган бу каби тадбирлар албатта ходимларнинг байрамни кўтаринки руҳда ўтказишига хизмат қилади.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Наврўз айёми билан самимий муборакбод этади. Байрамингиз қутлуғ бўлсин!

 

19.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг