Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандлик божхоначилар “Очиқ мулоқот” кўрсатувида иштирок этишди
1467
Жойларда халқ дардини тинглаш, уларни қийнаб келаётган муаммолардан хабардор бўлиш, бу муаммоларга ўз вақтида ечим топиш, божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказиш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг “Очиқ мулоқот” кўрсатувида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаев ҳамда бир гуруҳ ходимлар иштирок этишди.
Самарқандлик божхоначилар “Очиқ мулоқот” кўрсатувида иштирок этишди

Дастлаб бошқарма бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаев божхона органларида “рақамли божхона”ни такомиллаштириш борасида тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бошқарма томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот бериб ўтди.

Божхоначилар билан ўтказилган олдинги галдаги мулоқотда 40 дан ортиқ мурожаат келиб тушган эди. Жонли эфир орқали кўрсатувнинг ўзида барча саволларга мутахассислар жавоб қайтаришган, кўрсатувдан кейин мурожаатчилар билан телефон орқали боғланиб, тушунчалар бериб, яшаш манзилларига ҳам хатлар юборилганди.

Шу билан бирга муаллифи ва яшаш манзили кўрсатилмаган мурожаатларга тегишли тартибда жавоб тайёрланиб, вилоят нашрлари “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари орқали етказилди.

Бу гал эса кўрсатув орқали 30 нафар фуқаролардан божхоначиларга саволлар келиб тушди. Саволларга соҳа мутахассислари Божхона кодекси ҳамда божхона қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда аниқ ва тушунарли тарзда жавоблар қайтаришди.

Фуқаролар асосан божхона постлари орқали товарларни олиб ўтиш нормалари, божхона органларига ишга кириш тартиби, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби, хориждан автотранспорт воситаларини олиб кириш ва божхона расмийлаштируви жараёнида ундириладиган божхона тўловлари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида импорт товарларни қисқартиришда божхона органининг роли тўғрисидаги саволлар билан мурожаат қилишди.

Шунингдек, кўрсатув давомида телетомошабинларга бошқарма фаолияти тўғрисида ҳам маълумот бериб ўтилди.

Экспортга расмийлаштирилган товарларнинг вазни бўйича 95 фоизи, товар партияларининг 85 фоизи божхона кўригисиз амалга оширилган.

Хавфни бошқариш автоматлаштирилган ахборот тизимидан самарали фойдаланилиши, хавфларни минималлаштириш чоралари қўлланилиши натижасида ўтган давр мобайнида давлат бюджетига 81.6 млрд. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ундирилди.

2021 йил 1 январидан 15 март ҳолатига кўра бошқарма томонидан жами 117 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича 4 млрд. 604,7 млн. сўмлик товарлар ушлаб қолинган.

Шунингдек, ўтган давр давомида бошқармага 13 та юридик ва жисмоний шахслар томонидан ёзма мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг барчаси белгиланган муддатларда ижрочилар томонидан кўриб чиқилиши таъминланган.

Бугунги кунда тадбиркорлар ва жисмоний шахслар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ва вилоят божхона бошқармасининг (66)-233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” 24 соат давомида ишлаши йўлга қўйилган.

“Очиқ мулоқот” якунида бу каби мулоқотлар давомий бўлиши, жисмоний ва юридик шахсларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришлари учун бошқарма эшиклари ҳамма вақт очиқлиги, ҳар бир мурожаат ўз вақтида ва юқори савияда кўриб чиқилиши таъкидлаб ўтил

19.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг