Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний савдоси тўхтатиб қолинди
1504
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Жартепа” чегара божхона пости ҳамда вилоят Миллий гвардия ходимлари томонидан Самарқанд шаҳри ҳудудида ноқонуний тартибда дори воситаларини ва биологик фаол қўшимчаларнинг олди-сотдиси билан шуғулланувчи фуқароларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний савдоси тўхтатиб қолинди

Тезкор тадбир давомида Самарқанд шаҳри, Спитамен шох кўчасидаги автотураргоҳда фуқаро А.Б. томонидан 2 номдаги номли жами 100 қути сифати кафолатланмаган дори воситаларини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Шунингдек, фуқаро А.Б. ўз ихтиёри билан автомобилининг юкхонасидан жами 78 қути дори воситаларини ўз ихтиёри билан топширди.

Натижада мазкур ҳолатда жами 18,2 миллион сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

19.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг