Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Учувчисиз учиш аппаратини яширинча олиб кириш режасига чек қўйилди
1088
Учувчисиз учиш аппаратларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона идоралари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Учувчисиз учиш аппаратини яширинча олиб кириш режасига  чек қўйилди

Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро Х.М.нинг қўл сумкаси божхона кўригидан ўтказилганида, унинг ичида жисмоний шахслар олиб кириши тақиқланган “GPS Aden E58 Pro4K” русумли учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-534-сонли Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган.

19.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг