Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
52 миллион сўмлик найранг иш бермади
955
Нақд хорижий валюталарни юртимиздан яширинча олиб чиқишга бўлган уринишларга қарши тизимли равишда божхона органлари томонидан кураш олиб борилмоқда.
52 миллион сўмлик найранг иш бермади

Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга йўл олган фуқаро А.А.нинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс декларациясида кўрсатган 70 миллион сўм эквивалентидаги нақд хорижий валюталаридан ташқари, умумий қиймати 52 миллион сўмлик нақд хорижий валюталарни (Қозиғистон тенгеси, Россия рубли, Польша злотийси ҳамда АҚШ долларлари) яширинча олиб чиқишга уринганлиги аниқланди.

Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарори билан 2018 йил 30 январдаги 66-сон Қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари”га мувофиқ:

жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади.

Аммо, жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 000 000 (етмиш миллион) сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.

Йўловчи божхона декларациясида олиб кирилаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган маблағларнинг жами суммаси кўрсатилади.

Жисмоний шахснинг хоҳишига кўра эквиваленти 70 000 000 (етмиш миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағлари ҳам декларация қилиниши мумкин.

Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтаётганларида нақд валюта маблағларининг ҳаққоний ва тўғри декларацияланганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

19.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг