Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Товарларни божхона назоратидан яшириш режаси амалга ошмади
885
Божхона чегараларидан товар-моддий бойликларни яширин йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Товарларни божхона назоратидан яшириш режаси амалга ошмади

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро М.А. бошқарувидаги “DAF” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 31,6 миллион сўмлик, 728 дона коллекторлар, 19 дона пигмент пасталари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

19.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг