Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан ҳаракатланаётган фуқаро У.С. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, автотранспорт воситасида тегишли рухсатномаси бўлмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган Ўзбекистон Республикасига фақат рухсатнома асосида олиб кирилиши белгиланган 1 дона учувчисиз учиш қурилмаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
19.03.2021