Бу борада Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ўртасида ҳам ўзаро ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган.
Хусусан, назарияда олган билим ва кўникмаларини амалиёт билан уйғунлаштириш мақсадида Божхона институти курсантлари “Сирғали” божхона постида бўлиб, божхона соҳасидаги назария ва амалиёт жараёнларини ўзаро солиштирган ҳолда ўрганишди.
Амалиёт давомида божхона пости ходимлари курсантларни божхона назорати, божхона кўриги, расмийлаштируви жараёнлари билан таништиришди.
Курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.
Зеро, божхона соҳасини назария ҳамда амалиёт билан ўзаро уйғун холда ўрганиш албатта иш сифатини оширади.
Одил МАЖИДОВ,
“Сирғали “ ТИФ божхона пости бошлиғи ўринбосари
18.03.2021