“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам шулар жумласидандир.Ушбу қонун билан жиноят процессига кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш, жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ҳамда айбга иқрорлик тўғрисида келишув каби янги институтлар жорий қилинди.
Жорий этилган мазкур институтларнинг мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш, бу борада институт курсантлари ва тингловчларининг билимларини янада ошириш мақсадида, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси билан ҳамкорликда “Жиноят процессига жорий этилган янги институтларни самарали қўлланишини таъминлаш масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси ва Тошкент Давлат юридик университетининг малакали профессор-ўқитувчилари ва институтининг “Юриспруденция” йўналишидаги курсантлари ҳамда “Солиқ ва божхона ҳуқуқи” йўналишда магистратура босқичи тингловчилари иштирок этишди. Тадбир Божхона институти бошлиғи, божхона хизмати подполковниги, юридик фанлар номзоди, профессор В.Эргашев томонидан очиб берилгандан сўнг, ДБҚнинг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси А.Ахлимирзаев томонидан “Божхона органларида суриштирув ҳаракатларини ўтказишда жиноят-процессуал қонунчилиги талабларига риоя қилиш масалалари”, Ички ишлар Академияси “Жиноят-процессуал ҳуқуқи” кафедраси бошлиғи Б.Рашидов томонидан “Жиноят-процессуал қонунчилигидаги айбловни амалга ошириш билан боғлиқ ўзгаришлар ва уларни қўллаш хусусиятлари”, Тошкент Давлат юридик университети “Жиноят-процессуал ҳуқуқи” кафедраси ўқитувчиси Б.Худайберганов томонидан “Современные тенденции совершенствования досудебного производства по уголовным делам: сравнительно-правовой анализ”, Божхона институтининг “Махсус-ҳуқуқий фанлар” кафедраси бошлиғи С.Шомирзаев томонидан “Жиноят процессида кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш институтини қўллаш масалалари: миллий қонунчилик ва қиёсий таҳлил” каби мавзуларда маъруза қилинди.
Давра суҳбати иштирокчилари томонидан жиноят процессига янги жорий этилган институтлар, қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг суриштирув ва тергов органлари фаолиятидаги аҳамияти, мавжуд муаммолар ва самарадорлик ҳамда бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Давра суҳбати қизғин ва конструктив руҳда ўтди, иштирокчилар ушбу масалалар бўйича ўзларининг тўплаган билим ва бой тажрибаларини ўртоқлашдилар, қизиқарли фикр-мулоҳазалари ва таклиф-тавсияларини баён этдилар.
18.03.2021