Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухоро вилояти божхоначилари Вобкентлик ёшлар билан учрашишди
1590
Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, ҳар ҳафтанинг пайшанба кунини “Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” деб эълон қилинган.

Бу эса содир бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олишга хизмат қилмоқда.

Куни кеча Бухоро вилояти Вобкент туманидаги иқтисодиёт коллежи ўқувчилари учун “Ижтимоий тармоқларнинг ёшлар онгига салбий таъсири” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу давра суҳбатида  ёшларнинг  билиб-билмай интернет тармоғидаги турли сайт ва ижтимоий тармоқларда тарқалиб бораётган ёт ғоялардан йироқ бўлишларига эътибор қаратилди.  Хусусан, профилактик учрашув давомида божхона бошқармаси ходимлари ва туман ҳокимлиги, прокуратураси ҳамда судининг масъул вакиллари маъруза қилишди.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси вакили А. Хамроев сўзга чиқар экан, тобора оммалашиб бораётган ижтимоий тармоқларнинг қулайлик томонлари билан бир қаторда, улар орқали юзага келаётган зарарларга ҳам тўхталиб ўтди. Зероки, бугунги кунда божхона органи нафақат мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, Республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тақиқланган товарларнинг ноқонуний ҳаракатининг олдини олиш билан бир қаторда маънавиятимизга тўғри келмайдиган ёт ғояларни ўзида акс эттирган турли материалларни ҳам чегараларимиз орқали кириб келишига йўл қўймайди.

Шу куни бўлиб ўтган тадбир давомида коллеж ўқувчиларига мавзу доирасида махсус видеоролик ҳам намойиш этилди ва уларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан тегишлича жавоблар берилди.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

29.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг