Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
1,3 млрд. сўмлик шиналарни ноқонуний олиб кириш режалари фош этилди
1685
Товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
1,3 млрд. сўмлик шиналарни ноқонуний олиб кириш режалари фош этилди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идораси” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан  Қўқон шаҳрида фаолият олиб борувчи корхона номига келтирилган 2 та юк контейнерлари божхона кўригидан ўтказилганда, юк контейнерларида йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан  ортиқча жами 421 дона қиймати 154,5 млн сўмлик автомобиль шиналари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда эса, Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи бошқа бир корхона номига келган 4 та юк контейнерлари кўздан кечирилганда, контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча  қиймати 427 млн сўмлик 1221 дона автомобиль шиналари товарлари борлиги аниқланди.

Навбатдаги ҳолатда эса Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан“Тошкент-товар” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликдаФарғона вилоятида фаолият юритувчи корхона номига келтирилган “велосипед эҳтиёт қисмлари” товарлари божхона кўригидан ўтказилганида,  йўл-юк ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 930 млн сўмлик 3780 дона “велосипед шиналари” ҳамда 49418 дона “велосипед камералари”борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхон органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

17.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг