Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” божхона пости ходимлари томонидан хориждан келтирилган 6 дона “саноат кондиционери” товарлари божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада,божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатларида қиймати 1 млрд. 500 млн. сўмлик 6 дона кондиционерларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди нотўғри таснифланганлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур товарларга 174 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари тўланиши маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
17.03.2021