Тадбирда, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, Ўзбекистон журналистлари уюшмаси Наманган вилояти бўлими раиси, шоир Носиржон Деҳқонов иштирок этди.
Тадбирда сўзган чиққанлар бугунги кунда жаҳоннинг энг илғор мамлакатлари сафидан барқарор ўрин эгаллаши, тинч ва фаровон келажак пойдеворини мустаҳкамлаш мақсадида мамлакатимизнинг ҳар бир соҳасида жадал ислоҳотлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтишди.
Шу билан бирга, жамият ҳаётини янада яхшилаш, ҳар жиҳатдан баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган қизғин ва жўшқин жараёнларни кенг аҳоли қатламига етказиш, юртга дахлдор ҳар бир фуқаронинг ижтимоий фаоллигини ошириш, сиёсий-ҳуқуқий онгини ўстириш, маънавий-маърифий тафаккурини юксалтиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришга ва бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан маълумот бериб ўтди.
Бу каби тадбирлар божхона ходимларининг ўз иш фаолиятлари давомида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширишларида муҳим аҳамият касб этади.
17.03.2021