Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда ўтказилган “стол тенниси” мусобақасида божхоначилар пешқадам
2070
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Чунки спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиради.
Наманганда ўтказилган “стол тенниси” мусобақасида божхоначилар пешқадам

Бугунги кунда божхона органларида ходимларнинг жисмоний тайёргарлигига, уларнинг кундалик фаолиятида белгиланган вазифаларни амалга ошириши учун нафақат руҳан кучли ва чидамли, балки жисмонан бақувват ва соғлом бўлишларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Куни кеча вилоят “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” шахсий таркибидан ташкил топган жамоалар ўртасида спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Наманган вилояти Кенгаши биринчилиги бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилояти божхона бошқармасининг Р.Асқаров ва А.Норматовлардан ташкил топган терма жамоаси муносиб иштирок этишди.

Мусобақа иштирокчилари яккалик ва жуфтлик бахсларида беллашдилар. Мусобақанинг ҳар иккала баҳсларида Наманган вилояти божхона бошқармаси терма жамоа аъзолари фахрли 1-ўринни қўлга киритишди.

Мусобақа якунида ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

17.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг