Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда давлат идоралари раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказилди
1336
Қашқадарё вилоятида суд ҳуқуқ соҳасига оид мурожаатларни тинглаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Камилов раҳбарлигида оммавий сайёр қабуллар бўлиб ўтди.

Унда барча мутасадди идоралар раҳбарлари қатори Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбари ҳам иштирок этиб, тадбиркорларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мисол учун, Шаҳрисабз шаҳрида фаолият олиб бораётган “Мадина Мовлон” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Бахромов айни кунда корхонада маблағ етарли эмаслигини билдириб, корхона томонидан четдан импорт асосида олиб келинаётган минерал ўғит маҳсулотлари учун ҳисобланадиган божхона тўловларини кечиктириб тўлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Масала кўриб чиқилиб, божхона бошқармаси масъуллари томонидан жамиятга 1 миллиард 200 миллион сўмлик божхона тўловларини 4 ойга кечиктириб тўлаш имконияти тақдим этилди. Бу албатта тадбиркорга катта мадад ва кўмак бўлади.

Шуни айтиш жоизки, ўтказилаётган оммавий қабулларда барча даражадаги мутасаддилар аҳолининг дардини эшитиб, очиқ мулоқотда бўлаётгани фуқароларимизнинг иқтисодий ва ижтимоий муаммоларига барҳам беришда самарали восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Бу ўз навбатида аҳолининг давлат ва жамиятга бўлган ишончини ҳам мустаҳкамлайди.

16.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг