Бунда божхона органлари ҳам муносиб иштирок этишмоқда. Хусусан, Тошкент, Сирдарё вилоятлари, Тошкент шаҳар божхона бошқармалари, Миллий кинология маркази ва “Тошкент-АЭРО” ИБК ходимлари томонидан Чиноз туманида жойлашган маҳаллаларда яшаётган аҳолининг турмуш шароити ўрганиб чиқилди, шу билан бирга фуқаролар томонидан билдирилган муаммоларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Аксарият масалалар жойида бартараф этилди. Жумладан, “Янгиобод” МФЙнинг биноси қайта таъмирланиб, атрофга манзарали дарахтлар экилди.
Шунингдек, “Гулзоробод” кўчасидаги йўллар текисланди. Муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Бундан эса аҳоли жуда миннатдор. Божхоначилар томонидан бу каби эзгу тадбирлар шаҳар ва туман бўйлаб давом этмоқда.
16.03.2021