Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди
1542
Инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун. Бугунгидек кунда истеъмол товарлари ва дори дармонлар, қолаверса аҳоли рационига тобора кириб бораётган биофаол қўшимчаларнинг юқори сифатга эга бўлиши долзарб аҳамиятга эга.
Биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Лекин, афсуски, кўп ҳолларда аҳоли саломатлиги учун хавф туғдириши мумкин бўлган  сифати кафолатланмаган товарларнинг ноқонуний айланмаси ҳали-ҳануз учрамоқда.

Божхона органлари томонидан бундай сифати кафолатланмаган товарларнинг ноқонуний ҳаракатини аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат идоралари ходимлари  билан ҳамкорликда олдиндан олинган маълумотлар асосида Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро И.Б. тадбирга жалб этилган шартли харидорга умумий қиймати 24,5 миллион сўмлик 80 та қутида сифати кафолатланмаган “Herbalife” номли биофаол қўшимчаларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

16.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг