Шу маънода, Бухоро вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан вилоятда фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш корхоналарида ташрифлар уюштирилиб, тегишли тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилмоқда. Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳалол иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган, иқтисодий оператор мақомини вилоятда биринчилардан бўлиб олган “KNAUF GIPS BUXARA” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона маъсул вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда бугунги кунда давлатимиз томонидан тадбиркорларга қулайлик ва имкониятлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар, уларни яқиндан қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор қарор ва фармонлар қабул қилинаётганлигини айтиб ўтилди.
Мазкур корхона асосан қурилишда фойдаланиладиган маҳсулотлар, яъни гипсакартон, қуруқ қоришма, профиль товарларини ишлаб чиқаради.
Ўтган 2020-2021 йиллар давомида корхона томонидан хорижга 35 млн. АҚШ долларлик товарлар экспортга расмийлаштирилган.
Учрашувда бошқарма раҳбарияти ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масалалар юзасидан, шунингдек нафақат божхона соҳасига доир балки бошқа давлат ташкилотлари ва органлари билан боғлиқ муаммолар юзага келганда ДБҚнинг қисқа 1108 ёки вилоят божхона бошқармасининг 65-221-61-00 ва 65-221-65-00 ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлиги айтилди.
Учрашув якунида, корхона масъуллари ҳозирда божхона органлари билан боғлиқ муаммолар мавжуд эмаслиги, келгусида ушбу йўналишда ҳамкорликни давом эттирилишига келишиб олинди.
Ж.Исмоилов
Бухоро вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори
16.03.2021