Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
4 миллиард сўмлик товарларни яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди
1215
Турли найрангларни қўллаган ҳолда товар моддий бойликларини божхона назоратини четлаб юртимизга олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
4 миллиард сўмлик товарларни яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Божхона кўриги давомида товарнинг юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 1 млрд. сўмлик пояфзал хомашёлари товарлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда мазкур постга қўшни давлатдан кириб келган юк автомашинасидаги юк кузатув хужжатларида келтирилган товарнинг вазни шубҳа уйғотганлиги сабабли, автомашина божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 1. млрд 77 млн. сўмлик қора седана ёғи маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда “Олот” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган юк автомашинаси божхона ходимлари томонидан божхона кўригидан ўтказилди.

Божхона кўриги давомида юк автомашинасида товарларнинг юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 1 млрд. 847 млн. сўмлик канцелярия товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

16.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг