Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Cифати кафолатланмаган тиббиёт буюмлари тўхтатиб қолинди
1259
Божхона чегаралари орқали сифати кафолатланмаган маҳсулотларни ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйиш борасида божхона органлари томонидан тизимли равишда ишлар амалга оширилмоқда.
Cифати кафолатланмаган тиббиёт буюмлари тўхтатиб қолинди

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан қиймати 72 миллион сўмга тенг бўлган тиббиёт буюмларини божхона тўловларидан қочиш мақсадида ҳужжатларда кўрсатмасдан яширин тарзда олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди.

Гап шундаки, “Даут-ота” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан фуқаро Х.М. бошқарувида кириб келган “Форд” русумли юк автотранспорт воситаси пост ходимлари томонидан божхона назоратидан ўтказилганида, автотранспорт воситасида ҳужжатларда кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган 16 комплект “Жарроҳлик тўплами” тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

16.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг