Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Даут-ота” чегара божхона пости орқали фуқаро О.А бошқарувидаги қўшни мамлакатдан кириб келган “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган ва божхона тўловларидан қочиш мақсадида ҳужжатларда тўлиқ кўрсатилмаган, умумий қиймати 88 миллион сўмлик 8250 метр пойабзал учун рант ҳамда бошқа турдаги товарлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
16.03.2021