Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан, “Чуқурсой техник идораси” ҳамда “Чуқурсой” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хориждан Наманган вилоятида фаолият олиб борувчи жамиятлардан бирининг номига келтирилган 4 та юк контейнерлари тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва кўрсатилганидан ортиқча бўлган қиймати 7 млрд 764 млн.сўмлик 883 минг 105 дона парфюмерия товарлари борлиги аниқланди.
Яна бир шунга ўхшаш ҳолатда эса Наманган вилоятида фаолият олиб борувчи жамият номига келтирилган юк контейнери кўздан кечирилганда, контейнерларда юк-кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган ҳамда қайд этилганидан ортиқча бўлган умумий қиймати 1 млрд 123 млн.сўмлик 744 минг 546 дона “Парфюмерия” товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
16.03.2021