Хусусан, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармалари Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлимлари ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро О.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли транспорт воситаси ва ушбу автомашинада йўловчи сифатида ўтирган фуқаро Ф.А.лар холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу автотранспорт воситасининг ўнг тараф олд ўриндиғининг орқа томонида фуқаро О.А тегишли бўлган ўрами билан оғирлиги 30,15 грамм “Опий” гиёхвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан фуқаро О.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан ҳамда фуқаро Ф.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
15.03.2021