Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди!
1306
Айни кунларда мамлакатимизда Муҳтарам юртбошимиз томонидан илгари сурилган “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур жараёнларга божхона ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Хусусан, Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган “Хондамир”, “Журжоний”, “Бешқайрағоч” ва “Хуршид” маҳаллаларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, аҳолининг турмуш шароитлари ва мавжуд муаммолари ўрганилмоқда.         

Маҳалладаги “Сиз бахтга лойиқсиз, азиз аёллар!” акцияси доирасида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан 3 нафарининг бандлиги таъминланди.

“Журжоний” маҳалласида яшовчи 2 нафар ёш тадбиркорларга ўз бизнесларини бошлашлари  учун банк кредит маблағларини ажратилишида кўмаклашилди.

Маҳалладаги турли касалликлар билан даволанаётган 3 нафар аёлларга дори-дармонлар топширилди.                                                                   

“Бешқайрағоч” маҳалласида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси юристи А.Хаитбоев иштирокида  маҳалла аҳолисига юридик ёрдам кўрсатилди.

Маҳалланинг Тўқимачи кўчаси тунги ёритгичлар билан жиҳозланди.

Шунингдек, маҳаллада ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича сайёр қабуллар ўтказилди. Психологлар иштирокида учрашув ташкил этилиб, психологик кўмаклар кўрсатилди.

Бу каби хайрли тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

15.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг