Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Телевизорларни божхона назоратидан яшириш наф бермади
1822
Божхона ходимлари товар моддий бойликларини юртимизга ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишмоқда.
Телевизорларни божхона назоратидан яшириш наф бермади

Жумладан, “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Алмата-Нукус” йўналишидаги поезд йўловчиларининг қўл юкларини назоратдан ўтказиш чоғида фуқаролар М.А., А.А. ва Д.Р. 8 дона турли диагоналдаги, хорижда ишлаб чиқарилган телевизорларни божхона назоратига тақдим этмасдан ва декларацияламасдан олиб келаётганлиги маълум бўлди. Мазкур телевизорларнинг умумий қиймати  80,5 млн сўмни ташкил этар экан.

Шунингдек, худди шу поездда келган фуқаро  К.У. умумий  қиймати 19,5 млн. сўмлик 483 та компьютер мониторлари ҳамда сув крани жўмракларини  божхона назоратидан беркитиб олиб келаётганлиги аниқланди

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

 

29.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг