Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш ва ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришда божхона хизмати органлари ҳам ўз хиссаларини қўшиб келмоқда.
Айни шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелда қабул қилинган 365-сонли қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Кадрлар бўлими томонидан ёшларга божхона органи ходими касбини ва муайян таълим мутахассислигини танлашда кўмак бериш мақсадида Тошкент шаҳрида жойлашган таълим муассасаларида ўқувчи ёшлар билан учрашувлар ўтказилиб, тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Шу каби учрашувлардан яна бири Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган 129-сонли умумтаълим мактабида ўтказилди.
Учрашувда мактабнинг битирувчи синф ўқувчиларига божхона соҳасига кириш истагини билдирган номзод учун хизматга қабул қилиш тартиби ҳамда бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Учрашувда ўқувчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.
О.Одилов
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори
15.03.2021