Яхши устоз кўрган шогирд нафақат яхши инсон, балки жамиятга фойдаси тегадиган малакали кадр бўлиб етишиши аниқ.
Айни кунларда Божхона институти курсантлари Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” божхона постида “устоз-шогирд” анъанаси асосида амалиёт ўташмоқда.
Амалиёт давомида Божхона институти курсантларига божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнлари, ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича тушунчалар берилмоқда.
Бу каби амалиёт дарслари бўлажак офицерларнинг божхона соҳасида хизмат олиб боришларида дастлабки пойдевор бўлиб хизмат қилади.
15.03.2021