Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда божхоначилар ноқонуний сигарет савдосининг олдини олишди
1246
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жиззахда божхоначилар ноқонуний сигарет савдосининг олдини олишди

Жиззах вилояти божхона бошкармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Жиззах шаҳрида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, пиёда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Х.Ш. тўхтатилиб, қўлидаги картон қути кўздан кечирилганда, унинг ичида жами 290 қути тамаки маҳсулотлари борлиги ва фуқаро уларни ноқонуний равишда сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

15.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг