Хусусан, божхона органларида спортга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бугунги кунда божхоначилар ўртасида спортнинг футбол, шахмат, армрестлинг, стол тенниси ва югуриш каби турлари бўйича мусобақалар доимий тарзда ташкиллаштирилиб келинмоқда.
Ўзбекистон “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти XXХ Спартакиадаси доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида стол тенниси бўйича навбатдаги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада Давлат божхона қўмитаси ходимлари Н.Рахматов, Р.Асқаров ва Ж.Саматкуловлардан ташкил топган терма жамоа муносиб иштирок этишди.
Мусобақанинг биринчи куни яккалик, иккинчи куни эса жуфтлик бахслари бўлиб ўтди. Қизғин ва муросасиз ўтган бахсларда Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари 2 ўринни, Миллий гвардия эса 3 ўринни қўлга киритди. Давлат божхона қўмитаси терма жамоаси аъзолари эса фахрли 1-ўринни қўлга киритишди.
Мусобақа сўнгида ғолибларга мутасаддилар томонидан фахрий ёрлиқ ва кубок тантанали равишда топширилди.
15.03.2021