Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
1622
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан “Сирдарё” чегара божхона постида вилоятдаги Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат қуйи тизими (ФВДқТ) хизматлари ҳамда ҲМҚОлар вакиллари билан ҳамкорликда “Санкцияланмаган (эгасиз) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини, автотранспорт воситасида қурол аниқланишида ҳамкорликдаги тузилмалар ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

Ўқув машқида махсус техник воситалардан фойдаланган ҳолда куч ва тузилмаларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалий кўрилди.

Шунингдек, божхона постида мавжуд барча назорат-техника воситалари кўргазмаси ташкил этилиб, ўқув машқи иштирокчиларига назорат-техника воситаларининг ишлаш принциплари ва вазифалари бўйича тушунтиришлар берилди.

Тадбир якунида барча ваколатли идоралар вакиллари билан ўқув машқи юзасидан фикрлар алмашилди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.  

 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

 Ахборот хизмати

14.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг