Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳашар – элга ярашар (фоторепортаж)
1423
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан жойларда умумхалқ ҳашари қизғин тус олди.

Давлат божхона қўмитасида ўтказилган ҳашарда шахсий таркиб ва эркин ёлланган ходимлар ўзларига бириктирилган ҳудудларда ободонлаштириш ишларини амалга оширишди. Ҳудудлар супурилди, чиқиндилардан тозаланди, дарахтлар оқланди.

Ҳашарда иштирок этаётган ходимларни кузатар эканмиз, уларнинг чеҳраларида мамнунлик қиёфасини кўрдик. Бу ҳам бўлса, шу юрт ободлиги учун оз бўлса-да ўз ҳиссасини қўша олиш бахтидан далолатдир.

Бир сўз билан айтганда бугунги ҳашарда ҳам азалдан халқимизга хос орасталик ва озодалик яна бир карра намоён бўлди. Бу тадбир божхоначилар орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу фазилатларни юксалтиришга хизмат қилди дейиш мумкин.

*

*

*

Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган мазкур хайрия умумхалқ ҳашарига Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам ўзларининг муносиб хиссаларини қўшишмоқда.

Нафақат бошқарма биноси ва ташқи ховлисини ободонлаштиришга, балки қўшни маҳаллаларда жумладан Андижон шаҳрининг “Ал-Бухорий” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли маҳаллаларда манзарали кўчатлар экиш, дарахтларни оқлаш, ариқларни тозалаш, шунингдек бўш турган ҳудудларда яшил ҳудудлар ташкил қилинишида жонбозлик кўрсатишмоқда.

Бундан ташқари, божхона ходимлари ушбу маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, энг оғир шароитда яшаётган ногиронлиги бор шахслар, илк марта “темир дафтар”га киритилган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хонадонларни уй-жой шароитини яхшилашга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқдалар

Дарвоқе, халқимизнинг бой тарихи, миллий ўзлигимизни намоён этувчи ҳашарнинг туб замирида аждодларимизнинг инсонийлик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳамжиҳатлик, юртга муҳаббат каби эзгу фазилатлари мужассам. Бундай хайрли  ишлар натижасида шаҳар ва қишлоқларимиз тобора чирой очиб бормоқда.

Бир сўз билан айтганда, “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида ўтказилаётган хайрия ҳашари халқимизнинг бунёдкорлик ва ободонлаштириш завқи билан яшаётганлигидан дарак бермоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳам “Наврўз” умумхалқ байрами олдидан бошқарма ҳудудида уюшқоқлик билан ҳашар ташкил қилинди. Бунда, бошқарманинг барча бўлим ходимлари фаоллик кўрсатиб, янги дарахт кўчатлари экишди ҳамда мавжуд дарахтларни алоҳида парваришлашди.

Наврўз янги кун демакдир, янги кун эса ўзгача кайфиятда кутиб олиниши керак. Божхона ходимлари ҳам янги кунни мана шундай юқори кайфиятда ва саранжомликда кутиб олишга бел боғлашди.

*

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ҳам ҳашар давомида барча ходимлар уюшқоқликда бошқарма ҳудудида кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларини олиб боришмоқда.

*

Бугун эрта тонгдан Cамарқанд вилоятининг барча маҳалла, қишлоқ, гузарлари, ташкилот ва муассасаларда “Обод ва кўркам маҳаллам” шиори остида умумхалқ ҳашарлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Aҳоли, айниқса ёшлар ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, ёлғиз қариялар, ногиронлар, эҳтиёжманд оилалар уй-жойларини саранжом-саришта қилишга кўмаклашмоқда.

Хусусан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари Жомбой туманидаги умумий ўрта таълим мактаблари ҳовлисига ҳамда тумандаги турмуш шароити оғир хонадонларга мевали дарахтлар экишди. Вақт ўтиб, экилган кўчатлар мевага киради. Шириндан-шакар ўрик ва гилос каби ўнлаб мевали дарахтлар ҳосилидан барча баҳраманд бўлади.

Шунингдек, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, яратувчанлик каби эзгу ғояларни ўзида мужассам этган умумхалқ хайрия ҳашарида кам таъминланган оилалар холидан хабар олинди. Эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

*

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам ҳашарни кўтаринки кайфиятда ўтказишди

*

*

 

 

13.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг