Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш – жамият ривожига йўл очади
1772
Бугун коррупция балоси ҳаммани бирдек ташвишга солаётган жиддий муаммолардан бирига айланган. Шунинг учун дунёдаги барча давлатлар, шу жумладан Ўзбекистон ҳам ушбу иллатнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз курашга киришган.

Шу муносабат билан Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ўртасида коррупцияга нисбатан тоқатсизлик ва муросасизлик иммунитетини шакллантириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларга мувофиқ, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб-қоидаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, ёш ходимларнинг билим савиясини ошириш, амалий ва касбий кўникмасини шакллантириш, шахсий ҳаёти ҳамда хизмат вақтида коррупцияга йўл қўймаслик, тадбиркорларга божхонада яратилган имконият ва қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар бериш, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, бошқарма ва божхона постларида коррупцияга қарши курашишга қаратилган турли хилдаги видеороликлар, плакатлар ҳамда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ва Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг (75) 221-04-80 рақамли ишонч телефонлари фуқароларга кўринарли жойларда жойлаштирилган.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси мамлакатимиз иқтисодиётининг янада ривожланиши ҳамда божхонага юклатилган вазифалар ижросини тўлиқ бажарилишини таъминлаш, шунингдек, тизимда коррупция ва бошқа қонунбузарликларга йўл қўймаслик учун кенг жамоатчиликни яқиндан ҳамкорликка чақиради.

12.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг