Андижон вилояти божхона бошқармаси “Савай” темир йўл чегара божхона пости ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда навбатдаги ҳуқуқбузарлик ўз вақтида фош этилди.
Қўрғонтепа туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 4 нафар шахслар божхона назорати ўрнатилмаган чегара ҳудуди орқали қўшни мамлакатдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қиймати 22 млн. сўмлик 8 турдаги 22 дона чангютгичларни ноқонуний равишда олиб кираётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
12.03.2021