Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Лабо”даги парфюмерия воситалари манзилга етиб бормади
989
Cифати кафолатланмаган парфюмерия воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Лабо”даги парфюмерия воситалари манзилга етиб бормади

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Р.Ш. бошқарувидаги “Лабо” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, унинг юкхонаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада умумий қиймати 22 миллион сўмлик 459 дона парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

11.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг