Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қадимий тилла тангаларни ноқонуний олиб чиқишга бўлган уриниш фош қилинди
1649
Маданий бойликларни юртимиздан турли найранглар билан ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Қадимий тилла тангаларни ноқонуний олиб чиқишга бўлган уриниш фош қилинди

Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий  давлатга йўл олган фуқаро Д.А. ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг ҳамёни ичида жисмоний шахслар томонидан тегишли рухсатнома асосида олиб чиқилиши лозим бўлган, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати 25 млн. сўмлик 4 дона “10 рублей 1899 г. Б.М. Николай император” ёзувли қадимий тилла тангалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг