Айни кунларда Жиззах вилоятининг Зафаробод туманидаги Чимқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғинида “Обод қишлоқ” дастури доирасида ободонлаштириш ишлари изчиллик билан амалга оширилаяпти. Ҳудуддаги турар жойлар, ижтимоий ва иқтисодий соҳа объектларини замон талабларига мослаш, янгиларини барпо этиш, коммунал, транспорт ва алоқа хизмати сифатини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилган.
Ушбу бунёдкорлик ишларига бошқа тегишли ташкилотлар сингари Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.
Маҳалланинг божхоначиларга бириктирилган хонадонлар ва кўчалари обод кўринишга келтирилиб, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларга ижтимоий ёрдамлар берилмоқда. Бунга биргина мисол, куни кеча божхоначилар Чимқўрғон ҚФЙнинг Бўтанариқ кўчасидаги ночор оилалардан бирига ташриф буюришди. Хонадон эгаларига рўзғорда ишлатиш учун зарур бўлган маиший техника ва ошхона буюмлари фойдаланиш учун топширилди. Бундай эзгу амалдан хонадон эгалари чексиз хурсанд бўлишиб ва миннатдорчилик билдиришди.
Бир сўз билан айтганда, юрт ободлиги, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши йўлида божхоначилар ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Шу билан бирга, “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган ишлар натижасида маҳалладаги муаммолар барҳам топмоқда.
9.03.2021