Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатлари бўйича тарғибот учрашуви ўтказилди
1830
Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, суд ишларини юритишнинг барча босқичларида тарафларнинг тортишув тамойили қўлланилишини янада кенгайтириш ҳамда ушбу соҳада халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани жорий этишга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиб келинмоқда.
Андижонда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатлари бўйича тарғибот учрашуви ўтказилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари иштирокида ўтказилган навбатдаги учрашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 10 августдаги  ПФ-6041-сонли Фармони мазмун-моҳиятини чуқур англаб етиш ҳамда божхона қонунбузилиши ҳолатлари далолатномаларини юритиш, тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилишида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга тўлақонли риоя этилишини таъминлашга қаратилди.

Учрашув давомида Андижон вилояти прокурори катта ёрдамчиси Санжарбек Қобилов божхона соҳасидаги жиноятчиликларнинг олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, шарт-шароитларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда уларда қонунга итоаткорлик руҳини шакллантириш механизмини жорий қилишга жиддий аҳамият бериш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнггида Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Одилжон Бахромов божхона соҳаси билан боғлиқ жиноят ва ҳуқуқбузарлик ишларини юритишда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш масалаларида божхона ходимларига кўрсатилаётган амалий ҳамкорлик учун тадбир иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб, келгусида божхона соҳаси билан боғлиқ ҳуқубузарлик ҳолатларини юритишда божхона хизмати ходимлари амалдаги қонунчиликка сўзсиз риоя этишларини таъкидлаб ўтди.

11.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг