Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Нексия”га яширилган тамаки маҳсулотлари манзилига етиб бормади
1032
Божхона органлари томонидан юртимизга тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.
 “Нексия”га яширилган тамаки маҳсулотлари  манзилига етиб бормади

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгиқўрғон туманида фуқаро Р.Б. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 36 миллион сўмлик 2910 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

11.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг