Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган 200 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
1153
Давлатимиз томонидан тадбиркорларга эркинлик ва қулай шарт-шароитлар яратиб берилишига қарамай, ноқонуний йўллар билан даромад топишни афзал билаётган айрим фуқаролар ҳамон учраб турибди.
Сифати кафолатланмаган 200 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Мўмай пул топишни ўзига касб қилиб олган қонунбузарларнинг қинғир ҳаракатларига чек қўйиш мақсадида божхона органлари томонидан мунтазам равишда тезкор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Яқинда, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тадбир давомида, Тошкент туманидаги автотураргоҳлардан бирида фуқаро Н.Х. ўзига тегишли бўлган “Дамас” русумли автотранспорт воситаси ортилган, умумий қиймати 200 миллион сўмлик жами 5000 қути “Гепарин” номли дори воситаларини  шартли харидорга сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг