Кейинги йилларда бу замин фарзандларининг ота-боболарга муносиб авлод бўлиши, илмли ва зукко этиб тарбияланиши йўлида катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бугун юксак билим ва тафаккурга эга ёшларни тарбияловчи иқтидорли болалар мактаблари, Президент мактаблари, «Темурбеклар мактаби», ижод мактаблари янги ва замонавий намунадаги таълим даргоҳлари ташкил этилгани ёшларимизнинг таълим-тарбия олишлари учун янги имкониятлар эшигини очиб бермоқда.
Барча соҳаларда илғор тараққиёт йўлидан бораётган ва юксак марраларни кўзлаган мамлакат учун ҳар томонлама етук, замонавий билим ва салоҳиятга эга кадрлар тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги қарорига мувофиқ Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактаб шундай таълим масканларидан биридир. Президентимиз ташаббуслари билан Ўзбекистонда ташкил этилган ушбу мактаб янги авлод кадрларини тарбиялашда муҳим асос бўлади. Чунки бу ўқув масканлари иқтидорли болаларни аниқлаш, илғор технологияларни қўллаган ҳолда уларга сабоқ бериш ва тарбиялаш бўйича яхлит тизим бўлади. Таълим тизими ривожланган давлатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича таълим жараёни ташкил этилади.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳрида жойлашган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ўқувчиларга яратилган шароитлар билан Божхона институти курсантларни таништириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси доирасида ушбу таълим даргоҳига ташриф уюштирилди.
Ташриф давомида мактаб фаолиятига оид маълумотлар билан таништирилиб, Мактабда кенг шароитлар, фан кабинетларидан ташқари дарслар ҳамда факультатив машғулотларни инновацион усулларда ўтиш учун қўшимча имкониятлар яратилганлиги ва бир неча компанияларнинг махсус синфлари очилганлиги, мактабда ўқувчилар замонавий мобил ва компьютер дастурларини ўрганиши, ўз устида ишлаб, тажриба ошириши учун робототехника хоналари, инновацион ва виртуал лабораториялар ташкил этилганлиги айтиб ўтилди.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактаб ўқувчиларига Божхона институти ва унда яратилган шароитлар, ўқув жараёнининг ташкил этилиши, институтда таҳсил олаётган бўлғуси божхоначилар мамлакат иқтисодий хавфсизлиги соҳасида фаолият кўрсатиши тўғрисида маълумотлар ҳам бериб ўтилди.
Ташриф давомида институт курсантларига мактаб бўйлаб таништирув экскурсияси ташкил этилиб, институт курсантлари ва мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг шахмат йўналиши бўйича ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
11.03.2021