Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси
1920
Буюк шоир ва мутафаккир бобомиз Алишер Навоий ҳазратлари ёзганидек, “Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юкасалишга эришишнинг энг асосий манбаи”.
Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси

         Неча минг йиллардан буён сайқалланиб, не – не авлодларга йўлчи юлдуздек тўғри йўлни кўрсатиб келаётган ана шу халқона ҳикматлар негизидаги асл ҳақиқат шуки, инсоннинг билимли, тарбияли, касб – ҳунарли  ва албатта бахтли бўлишининг муҳим омили – бу китобга дўст бўлиш, ҳамиша китоб ўқиш ва китоб мутолаасини умр бўйи канда қилмасликдир.

Шу сабабдан Навоий вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан бошқарма ва божхона пости ходимларига “Китоб ва китобхонлик – инсон маънавият кўзгуси” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Навоий вилоятининг Абдулла Қодирий номидаги Ахборот кутубхонаси маркази раҳбари иштирок этиб, маъруза қилди.

Маърузачининг таъкидлашича, кутубхонага 2018 йил давомида
788 номдаги 1833 нусха янги адабиётлар олинган бўлиб, шундан болалар учун “Ўзбек болалар адабиёти антологияси”, чет эл адибларидан Артур Конан Дойлнинг “Максимус ёхуд аскардан чиққан император”, Антон Павлович Чеховнинг “Рассказы”,  Навоийнинг “Избранное”, Умар Ҳаёмнинг “Рубаи”, “Ўзбек миллий энциклопедияси”нинг 1–12 жилдларига илмий ва техник ишлов берилиб, мутолаа учун китобхонларга берилган.

Тадбир сўнгида бундай мавзудаги маърифий учрашувлар кўплаб ўтказилиши айтиб ўтилди.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

29.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг