Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Биологик фаол қўшимчаларни ноқонуний сотишга бўлган уриниш фош бўлди
901
Сифати кафолатланмаган дори воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Биологик фаол қўшимчаларни ноқонуний сотишга бўлган уриниш  фош бўлди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро М.Ў. бошқарувидаги автотранспорт воситаси белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахс автомашина юкхонасидаги божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 25,5 млн. сўмлик 1000 дона “Samyun Wan” ҳамда  1800 дона “Fatzorb” ёзувли  биологик фаол қўшимчаларини сотмоқчи бўлганида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг