Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Вискиларни яшириш режаси амалга ошмади
979
Хорижда ишлаб чиқарилган, аммо божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган алкоголли ичимликлар нафақат ички бозордаги рақобат муҳитига, шунингдек юртдошларимизнинг саломатлигига ҳам салбий таъсир ўтказиши тайин.
Вискиларни яшириш режаси амалга ошмади

Шунга қарамай айрим фуқаролар амалдаги тартибларни бузган ҳолда алкоголли маҳсулотларни республикамизга олиб киришга бўлган ноқонуний уринишлари ҳамон учраб турибди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро А.Ж. бошқарувидаги “Ford Tranzit 100” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, умумий қиймати 25,2 миллион сўмлик 36 дона алкоголли ичимликлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг