Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон 8,9 миллион долларлик булғор қалампири экспорт қилди
1475
Ўзбекистонда ўтган 2020 йил давомида 8 млн. 918 минг АҚШ доллари қийматидаги 13,9 минг тоннадан ортиқ булғор қалампири экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда 2019 йилга нисбатан юртимиздан 6 696  тонна кўп булғор қалампири экспорт қилинган бўлиб 92 фоизга ўсишга эришилди.

Экспорт қилинган булғор қалампири натижасида юртимизга валюта тушумлари 2019 йилга нисбатан 3 миллион 612 минг долларга кўпайиб, 68 фоиз ўсишни ташкил қилган.

Булғор қалампирининг 59 фоизи Россияга ва 25 фоизи Қозоғистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, 2020 йилда булғор қалампирининг экспорти Польшага 6 баробарга, Тожикистонга 2,5 баробарга ва Бирлашган Араб Амирликларига 1,1 баробарга ортган.

2020 йилдан илк бора юртимиздан Беларусь, Озарбайжон ва Афғонистонга булғор қалампири экспорти йўлга қўйилди.

11.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг