Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон салкам 1,5 миллион долларлик бақлажон экспорт қилди
1349
Ўзбекистонда ўтган 2020 йил давомида 1 млн. 489 минг АҚШ доллари қийматидаги 2,1 минг тоннадан ортиқ бақлажон экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда 2019 йилга нисбатан юртимиздан 1 111  тонна кўп бақлажон экспорт қилинган бўлиб 110 фоизга ўсишга эришилди.

Экспорт қилинган бақлажон натижасида юртимизга валюта тушумлари 2019 йилга нисбатан 415 минг долларга кўпайиб, 39 фоиз ўсишни ташкил қилган.

Бақлажоннинг 54 фоизи Қозоғистонга ва 14 фоизи Россияга экспорт қилинган.

Шунингдек, 2020 йилда бақлажоннинг экспорти Тожикистонга 10,2 баробарга ва Бирлашган Араб Амирликларига 4,6 баробарга ортган.

2020 йилдан илк бора юртимиздан Беларусь ва Исроилга бақлажон экспорти йўлга қўйилди.

11.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг