Шу маънода, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан вилоятда фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш корхоналарида ташрифлар уюштирилиб, тегишли тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилмоқда. Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси “ARMADA CARPET” ва “МILI GULISTON TEXTILE” МЧЖларда тадбиркорлар ва ёшлар билан ўтказилди.
Учрашув давомида тадбиркорларга божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар, замонавий божхона хизматлари ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.
Шунингдек, келажакда божхоначи бўлиш истагида бўлган ёшларга Божхона институтида яратилган шароитлар, соҳавий йўналиш турлари ҳамда қабул жараёнлари ҳақида маълумот берилди. Қолаверса, тадбиркорлар ва ёшлар мавзу юзасидан саволлар билан мурожаат этишди ва божхона ходимлари томонидан керакли тушунчаларга эга бўлишди.
Тадбир якунида тадбиркорларга божхона қонунбузилиши ҳолатлари кузатилганида зудлик билан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (67) 225-48-67 рақамли “ишонч телефон”ларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
А.Карабаев
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори
10.03.2021