Мазкур фармонлар ижроси доирасида, 2020 йил 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг буйруғига асосан, 2020 йил 1 августдан республиканинг барча ҳудудий аэропортларида “Очиқ осмон” режими жорий этилди.
“Очиқ осмон” режими бўйича, 8 март куни соат 07:05 да илк маротаба "Актау-Урганч-Актау" йўналиши бўйича Қозоғистон Республикасининг "SCAТ" авиакомпаниясига тегишли “Boeing 737-300” русумли ҳаво кемаси Урганч халқаро аэропортига келиб қўнди.
Актау шаҳридан бир гуруҳ йўловчиларни олиб келган ҳаво кемаси ёмғирли фаввора ёрдамида тантанали кутиб олинди. Соат 08:00 да самолёт 145 нафар йўловчини олиб, Актау шаҳри томон парвоз қилди.
Шунингдек, барча йўловчилар халқаро аэропортларда божхона ҳудудига кириб келиш ва чиқишда жорий қилинган “яшил” ва “қизил” йўлаклар орқали қисқа муддатда самарали божхона назоратидан ўтказилди.
Маълумот ўрнида: мазкур авиақатнов эндиликда ҳафтанинг душанба ва чоршанба кунлари амалга оширилади.
10.03.2021