Хусусан, “Тошкент” халқаро аэропортининг умумий учиб келиш залидаги «яшил» йўлак орқали ҳаракатланган шахс ходимларнинг эътиборини тортди. Шундан сўнг “Сеул-Тошкент” йўналиши бўйича 573-рейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси С.Ш. га тегишли сумка назорат тартибида божхона кўригидан ўтказилди.
Текширув давомида унинг ичида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, шунингдек, жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, умумий нархи 8 миллион сўмдан ортиқ жами 16 дона турли уяли телефонлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли баённома тузилиб, текширув ишлари олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
29.09.2018