Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Очиқлик ва шаффофлик –ҳар қандай коррупция аломатларининг олдини олишга хизмат қилади
2364
Коррупцияга қарши курашишнинг самарали дастурларини амалга ошириш, барча соҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни таг-томири билан йўқотиш бугунги куннинг долзарб вазифаси ҳисобланади.
Очиқлик ва шаффофлик –ҳар қандай коррупция аломатларининг олдини олишга хизмат қилади

Давлат божхона хизмати органларида ҳам коррупцияга қарши чораларнинг таъсири даражасини баҳолаш мақсадида мунтазам жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Хоразм вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ҳамда Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи томонидан божхона органлари фаолиятида коррупцияни олдини олиш самарадорлигини мониторинг қилиш бўйича доимий равишда аноним сўровномалар ўтказиб борилмоқда.

Навбатдаги сўровнома бошқарманинг “Урганч аэропорти” чегара божхона пости орқали ҳаракатланган 28 нафар фуқаролар ўртасида ва “Урганч” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида 13 нафар божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари иштирокида ўтказилди.

Ўтказилган аноним сўровнома натижасига кўра, чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан жисмоний шахслар ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига нисбатан коррупцион ҳаракатлар содир этилмаганлиги аниқланди.

Бу каби ўтказилаётган сўровномалар ўз навбатида, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш, божхона органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, ҳар қандай коррупция аломатларининг олдини олиш, мазкур йўналишдаги ҳуқуқбузарлик профилактикаси билан боғлиқ.

– Ушбу вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш жараёнида божхона органлари ходимлари учун қатъий белгилаб қўйилган одоб-ахлоқ қоидаларига ҳам амал қилиш доимий муҳим ва зарурий меъёр ҳисобланади – дейди Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими бошлиғи А.Рўзметов.

Шу ўринда, божхона соҳасида тамагирлик, ўз хизмат вазифасини суистеъмол қилиш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш муҳим вазифа эканлигини инобатга олиб, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли “Ишонч телефони” орқали ёки Хоразм вилояти божхона бошқармасининг 62-227-70-11 рақами орқали сутканинг исталган пайтида мурожаат этиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

10.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг