Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия вакиллари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбирни ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро Э.И. бошқарувидаги “Исузу” русумли автотранспорт тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида умумий қиймати 324 миллион сўмлик товар-моддий бойликлари ҳамда ёввойи ўсимликлар, ҳашаротларга қарши курашувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
10.03.2021